АсосийДунё

Исроил вазири яҳудийларни Нью-Йоркдан кетишга чақирди

Нью-Йорк мэри этиб мусулмон сиёсатчи сайлангач, Исроил вазири шаҳардаги яҳудийларни Исроилга кўчиб ўтишга ундади.

'Исроил вазири яҳудийларни Нью-Йоркдан кетишга чақирди'ning rasmi

Исроилнинг диаспора ишлари бўйича вазири Амихай Шикли Нью-Йоркда 34 ёшли Зоҳран Мамдани мэр этиб сайланганидан сўнг, “шаҳар энди яҳудийлар учун хавфсиз эмас”лигини таъкидлади.

У Мамдани қарашларини “Ҳамас тарафдориники” деб атади ва яҳудийларни Исроилни “янги уй сифатида кўриб чиқишга” чақирди.

Шиклининг фикрини Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам қўллаб-қувватлади.

Нью-Йоркда 1,3 миллионга яқин яҳудий истиқомат қилади — бу Исроилдан ташқари энг катта яҳудий жамоа ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар