АсосийСпорт

Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи

9 ноябрь куни бўлиб ўтган MLS плей-офф баҳсида “Интер Майами” ўз майдонида “Нэшвилл”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

'Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи'ning rasmi

Беллашувда жамоа етакчиси Лионель Месси икки гол ва бир голли узатма муаллифи бўлди. Бу билан аргентиналик юлдуз профессионал фаолиятидаги 400-ассист маррасига етди, деб хабар берди Cadena SER.

Месси ҳисобни 10-дақиқада чап оёқ билан жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба билан очди. Унинг иккинчи голи ҳам худди шундай услубда урилди. Яна бир голда эса Тадео Альенденега аниқ пас бериб, тўртинчи голга ҳисса қўшди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Интер Майами” мураббийи Хавьер Маскерано (Мессининг собиқ жамоадоши) юлдуз футболчини алоҳида таърифлади:

“Месси 38 ёшида ҳам жамоани прессингда етаклаётганини кўриш ҳайратланарли. Унинг тўп билан қилган ишларини ҳамма билади, аммо тўпсиз ҳаракатлари — ҳақиқий жамоавий фидойилик намунаси”, — деди Маскерано.

Месси шундай қилиб 400 голли узатмага эришган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Рекорд эгаси — венгр афсонаси Ференс Пушкаш, у фаолияти давомида 404 ассист қайд этган.

Маълумот учун, Лионель Месси жорий мавсумда барча мусобақаларда 42 ўйинда 40 гол урган ва 17 та ассист амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни у Майами мэри Фрэнсис Суарес томонидан шаҳарнинг рамзий калити билан тақдирланган эди.

    Бошқа янгиликлар