АсосийЖамият

“Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкентда 9 мингдан ортиқ лифт носоз ҳолатда” деган даъволарни рад этди.

'“Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз'ning rasmi

Вазирлик маълумотига кўра, техник кўриклар давомида аниқланадиган камчиликлар лифтнинг “носозлиги”ни англатмайди, балки бу — профилактик назорат жараёнининг бир қисми.

Ҳозирда пойтахтдаги 3 245 та кўп квартирали уйда жами 9 144 та лифт мавжуд. Улардан 1 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган бўлиб, 2025–2028 йилларда босқичма-босқич янгиланади. Жорий йилда 452 та лифт аллақачон янгиланган.

Вазирлик барча лифтлар ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини ва аниқланган камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилишини қўшимча қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:10

    Бугун ҳарорат қандай бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун, 12 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тошини қўйди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2025 20:11

    Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тошини қўйди

    Мазкур стадионда 2027 йилда 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

    'Президент ҳузурида ҳаво ифлосланиши ва дарахтлар кесилиши муаммолари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2025 19:17

    Президент ҳузурида ҳаво ифлосланиши ва дарахтлар кесилиши муаммолари муҳокама қилинди

    Экология вазири Азиз Абдуҳакимов давлат раҳбарига ўз таклифларини тақдимот қилди.

    'Саида Мирзиёева Самарқандда янгитдан очиладиган Болалар кутубхонаси консепсияси билан танишди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2025 19:08

    Саида Мирзиёева Самарқандда янгитдан очиладиган Болалар кутубхонаси консепсияси билан танишди

    Кутубхона фонди ўзбек, инглиз ва рус тилларида жами 120 000 жилд китобни ўз ичига олади.

    'Қаршида 4 нафар эгизак қизалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2025 16:16

    Қаршида 4 нафар эгизак қизалоқ дунёга келди

    Эгизаклар муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали туғилган.

    'Паркент туманида юк машинаси газ қувурини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2025 15:11

    Паркент туманида юк машинаси газ қувурини уриб юборди

    Бунинг оқибатида 2,4 мингдан ортиқ абонент газсиз қолди.