Тадбир 30 йил олдин қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг давомидир. Унда аёллар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йўналишлар белгиланган эди.
Мулоқотда парламент аъзолари, сиёсий ва жамоат арбоблари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир якунида Марказий Осиё аёллари Декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда, бу эса минтақада гендер тенглик бўйича аниқ йўл харитасини белгилайди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилган: тадбиркорликда аёллар фаоллиги ошган, олий таълимда қизлар учун квоталар кенгайтирилган ва зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя тизими мустаҳкамланган.
Тошкент бугун нафақат тадбир мезбони, балки аёллар салоҳиятини қадрлайдиган давлат сифатида намоён бўлмоқда.






