Суд ҳужжатларига кўра:
1984 йилда туғилган ва 1982 йилда туғилган опаси билан меросни сотиш масаласида бир неча йилдан бери низо қилган.
2025 йил 6 февраль куни соат 16:00 ларда улар Хайринисога лом ва мих суғуриш асбоби билан бош, елка ва қўл соҳаларига бир неча зарба бериб, қасддан ўлдирган.
Марҳуманинг жасади гилам ва полиэтилен целлофанга ўралиб, автомашина орқали Янгиариқ канали ёқасидаги табиий чуқурликка кўмиб юборилган. Жиноят изларини яшириш мақсадида лом ва бошқа буюмлар ташландиқ жойга кўмилган, қон доғлари эса канализацияга оқизилган ва бетон билан ёпилган.
Суд жараёнида, Шаҳрам Саидов (ака-ука акаси) опанинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилган. Салкам икки ой давом этган қидирувдан сўнг жасад топилган.
Ака-укалар Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмига (қасддан одам ўлдириш) мувофиқ айбли деб топилди.
Ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўтаб чиқишлари белгиланган.






