Янги ваколатхоналар ўзбек диаспораси энг кўп тўпланган Филаделфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл шаҳарларида очилиши режалаштирилган.
Улар орқали ватандошлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, АҚШда Ўзбекистоннинг инвестициявий ва савдо алоқаларини кенгайтириш кўзда тутилган.
2026 йил 1 январдан бошлаб Вашингтондаги элчихонада Президент маъмуриятининг маслаҳатчи-вакили лавозими жорий этилади.
Ушбу лавозим Америка — Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестициялар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи сиёсий ташаббусларни амалга оширишда кўмаклашади.






