АсосийЖамият

Наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади

Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

'Наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади'ning rasmi

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳукумат қарори билан “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Президенти администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг янги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:05

    Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг янги бош директорини қабул қилди

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ҳолид ал Ананийни юксак лавозимга сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

    'Ўзбекистонликларга қўшимча иш учун икки бараваргача ҳақ тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Ўзбекистонликларга қўшимча иш учун икки бараваргача ҳақ тўланади

    Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб ҳужжатдан чиқариб ташланди.

    'Тошкент метроси вагонлари кўпайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Тошкент метроси вагонлари кўпайтирилади

    Сўнгги 6 йил давомида қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекат қурилган.

    'Тошкентда Марказий Осиё аёллари мулоқоти бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:14

    Тошкентда Марказий Осиё аёллари мулоқоти бошланди

    Бугун, 12 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти ўтказилмоқда.

    'ЮНЕСКО раҳбари Бухорога ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:56

    ЮНЕСКО раҳбари Бухорога ташриф буюрди

    Ташкилотнинг янги Бош директори Холид Ал-Анани 9 ноябрь куни Бухоро биенналесида иштирок этди.

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизгача тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:50

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизгача тушди

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида мамлакатдаги ишсизлик 4,9 фоизни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 0,8 пунктга кам.