АсосийЖамият

Андижонда бузилган тандирнинг пулини ҳоким тўлаб берди

Аввалроқ, Шаҳрихон туманида ҳоким кўрсатмасига асосан, кўчада сомса пиширилаётган тандирлар бузиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

'Андижонда бузилган тандирнинг пулини ҳоким тўлаб берди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўтказилган экологик рейд вақтида бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими томонидан қоплаб берилган. Бу ҳақда Шаҳрикҳон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Раҳматилло Раззақов маълум қилди.

Унга кўра, туман ҳокими кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларида йўл четида ноқонуний ўрнатилган тандирлар бўйича рейд ўтказилган. Тадбир давомида битта тандир бузилган, яна иккита тандир эса ичкарига кўчирилиб, ҳозирда фойдаланилмоқда. “Бузилган тандир пулини ҳоким ўз чўнтагидан тўлаб берди”, — деди Раззақов.

Бироқ туман ҳокимлиги ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилган видеода учта турли кўринишдаги тандирнинг бузилгани акс этган, бу эса расмий маълумотлар билан фарқ қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқаро қидирувда бўлган қотил Мисрдан Ўзбекистонга депорт қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:58

    Халқаро қидирувда бўлган қотил Мисрдан Ўзбекистонга депорт қилинди

    Интерпол ҳамкорлигида жиноий жавобгарликдан қочган шахс ушлаб олиб келинди.

    'Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди

    30 кгдан ортиқ наркотик модда ва 17 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситалари тезкор тадбирда мусодара қилинди.

    'Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

    Ўзгидромет 7 декабрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    '19 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 22:33

    19 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга тушди

    53 ёшли аёл 2006 йилдан бери жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларга оид жиноят бўйича қидирувда бўлган.

    'Наманганда 4 баллик зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 20:20

    Наманганда 4 баллик зилзила содир бўлди

    Наманган вилоятининг Поп ва Данғара туманларида ер силкиниши қайд этилди.

    '"TEXNOPARK" МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 18:57

    "TEXNOPARK" МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди

    Корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси бўлса-да, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни ҳавога чиқараётгани, экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди.