АсосийСпорт

Ўзбекистонлик 3 футболчи "ЖЧ-2026"нинг энг қиммат футболчилари рўйхатидан ўрин олди

Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродовлар энг қиммат футболчилар рўйхатида.

'Ўзбекистонлик 3 футболчи "ЖЧ-2026"нинг энг қиммат футболчилари рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

Сўнгги икки кун давомида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганидан кейин трансферларга ихтисослашган нуфузли “TransferRoom” маркази мазкур мундиалда дебют қиладиган терма жамоаларнинг энг қиммат ўйинчилари рейтингини тузиб чиқди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, айни дамга келиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон, Иордания, Кабо-Верде ва Кюрасао терма жамоалари ўз тарихиди илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ойдинлашди.

“TransferRoom” маркази ушбу жамоалар ўйинчиларининг трансфер қийматларидан келиб чиқиб, “Манчестер Сити” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги жаҳон чемпионати дебютантлари орасида энг юқори баҳоланган футболчи сифатида эътироф этди. 21 ёшли ўзбек футболчиси рейтингда 47,8 миллион евро қиймат билан энг юқори поғонада қайд этилган.

Рўйхатнинг иккинчи қаторида Испаниянинг “Вильярреал” клубида ўйнаб келаётган Кабо Верде терма жамоаси марказий ҳимоячиси Логан Коштанинг трансфер нархи 21,7 миллион еврога тенглаштирилган ҳолда ўрин олди. Кейинги икки ўринни эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркия чемпионатида “Истанбул Башакшеҳир” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчилари – Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов эгаллади. Уларни “TransferRoom” 10 миллион ҳамда 9,3 миллион еврога баҳолаган. 

Кучли бешликни жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этадиган Осиё қитъасининг яна бир вакили Иордания терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Муса Тамари якунлаб берди. Франциянинг “Ренн” клубида ўйнаб келаётган чарм тўп устаси 8,9 миллион еврога нархланган. 

Маълумот ўрнида: қитъаларларо плей-офф натижаларига кўра, мундиалда илк бор иштирок этадиган терма жамоалар ҳам қўшилиши мумкин. Аммо, уларнинг таркибида трансфер нархи бўйича Абдуқодир Ҳусановга етадигани йўқлиги маълум. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пахтакор - Ўзбекистоннинг энг муваффақиятли клуби'ning rasmi

    Спорт 05.12.2025 14:06

    Пахтакор - Ўзбекистоннинг энг муваффақиятли клуби

    Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби ўзбек футболининг ҳақиқий фахри ва мамлакатнинг энг кўп титулларга эга жамоасидир.

    'БАА 10 нафар қирғизистонлик боксчига виза бермади'ning rasmi

    Спорт 02.12.2025 11:50

    БАА 10 нафар қирғизистонлик боксчига виза бермади

    Федерация барча ҳужжатлар ўз вақтида топширилганини айтмоқда.

    'Ўзбекистон тарихида илк бор аёл каратечи жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 01.12.2025 13:34

    Ўзбекистон тарихида илк бор аёл каратечи жаҳон чемпиони бўлди

    Гулшан Алимардонова Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида -50 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

    '“Aрсенал” Лондонда “Бавария”ни мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 27.11.2025 10:26

    “Aрсенал” Лондонда “Бавария”ни мағлуб этди

    Лондонликлар гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлади.

    'Роналду ва Жоржинанинг тўйи қаерда ўтказилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 26.11.2025 07:51

    Роналду ва Жоржинанинг тўйи қаерда ўтказилиши маълум бўлди

    Тўй ҳақидаги хабарларни “Jornal da Madeira” очиқлади.

    '“Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади'ning rasmi

    Спорт 24.11.2025 13:02

    “Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади

    ОФК Элит Чемпионлар лигасида 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.