АсосийЖамият

Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди

30 кгдан ортиқ наркотик модда ва 17 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситалари тезкор тадбирда мусодара қилинди.

'Фарғонада умумий қиймати 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида ноябрь ойида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, мусодара қилинди. Фарғона вилояти ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ошадиган 30 кг дан ортиқ, яъни 60 минг доза гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди.

Шунингдек, кучли таъсир қилувчи 17 минг 91 дона дори воситалари ҳам аниқланиб, экспертлар ҳисобига кўра, тахминан 20 мингга яқин фуқароларнинг заҳарланиши олди олинган.

Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, гиёҳвандликка қарши тезкор-профилактик тадбирлар ҳудудда давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар