Федерациянинг Экспорт маҳсулотларини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, ушбу даврда четга 154 миллион долларлик макарон етказиб берилган.
Экспортнинг катта қисми анъанавий равишда қўшни давлатларга тўғри келади. Беларус 35 фоизлик улуш билан етакчилик қилиб, йил бошидан бери Россиядан 54 миллион долларлик макарон харид қилган — бу ўтган йилга нисбатан 43 фоиз кўп.
Қозоғистон 36 миллион доллар билан иккинчи ўринда бўлса, Ўзбекистон 16 миллион долларлик импорт ҳажми билан учликни якунлаган. Мамлакат Россия макарони харидини ўтган йилга нисбатан 19 фоизга оширган.
Россия экспортида асосан қадоқланмаган макаронлар етакчилик қилмоқда — улар умумий ҳажмнинг қарийб 63 фоизини ташкил этади. Тухумсиз пиширилмаган макарон эса 32 фоизлик улуш билан иккинчи ўринда туради.
Марказ раҳбари Иля Илюшиннинг таъкидлашича, собиқ иттифоқ давлатларида макарон асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлиб қолмоқда, бу эса Россия ишлаб чиқаришининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришда давом этмоқда.






