АсосийДунё

Зеленский: “АҚШнинг тинчлик режаси 28 банддан 20 тага қисқарди”

Украина раҳбари режа қайта кўриб чиқилгани ва муросага қаратилгани ҳақида маълум қилди.

'Зеленский: “АҚШнинг тинчлик режаси 28 банддан 20 тага қисқарди”'ning rasmi

АҚШнинг Украинадаги урушни якунлаш бўйича ишлаб чиққан 28 бандлик тинчлик режаси 20 тага қисқартирилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский журналистларга берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, режа Украина томони билан ўтказилган маслаҳатлар ортидан қайта шакллантирилган. Зеленский айрим бандлар умуман Украинага алоқадор бўлмагани учун олиб ташланганини билдирди. Шунга қарамай, ҳудудлар билан боғлиқ масалаларда ҳали муроса йўқ.

Президент яна бир бор Украина ўз ҳудудларини беришга ҳақли эмаслигини таъкидлади. Унга кўра, бундай қадам на конституцияга, на халқаро ҳуқуққа тўғри келади.

“Россия биздан ҳудудларни талаб қилмоқда, аммо биз ҳеч нарса беришни хоҳламаймиз — шунинг учун курашамиз”, деди у.

Зеленский хавфсизлик кафолатларига ҳам тўхталиб, АҚШ томонидан берилиши мумкин бўлган аниқ мажбуриятлар Украина учун энг ишончли модель бўлишини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, янгиланган тинчлик режаси устидаги ишлар 9 декабрь куни якунланади ва АҚШга тақдим этилади. Шу кунларда Украина делегацияси Маямида АҚШ вакиллари билан уч кунлик музокаралар олиб борган, уларда Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф, Жаред Кушнер ҳамда жараённинг охирги қисмида Зеленский ҳам иштирок этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:15

    Тошкентда бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди

    Беморнинг яқинлари клиникани бепарволикда айбламоқда.

    'Тошкентда 13 ёшли жияни орқали қорадори ташитган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Тошкентда 13 ёшли жияни орқали қорадори ташитган аёл қўлга олинди

    Тезкор тадбирда 150 млн сўмлик 1,3 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди.

    'Гоада тунги клуб ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 22:02

    Гоада тунги клуб ёниб кетди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 25 киши ҳалок бўлди.

    'АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 16:46

    АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

    2026 молиявий йил учун АҚШ мудофаасига 901 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган

    'Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 15:20

    Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди

    Воқеалар аҳолининг ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилмоқда.

    'Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 15:08

    Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди

    Ҳодиса тасвирлари интернетда тез тарқалди.