АсосийЖамият

Банкротга учрагани айтилаётган Humans ўз иловасига уланган карталардан оммавий равишда пул ечиб олди

Марказий банк ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

'Банкротга учрагани айтилаётган Humans ўз иловасига уланган карталардан оммавий равишда пул ечиб олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Humans иловасига бириктирилган банк карталаридан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Марказий банк ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар Марказий банкка 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида келиб тушган. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида Octogram АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган. 9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали Octogram АЖ томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.

Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган.

“Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзаксиялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда.Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади”, дейилади Марказий банк хабарида.

​Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ёз ойида Octobank Humans’ни судга бериб, ундан 500 миллиард сўм молиявий зарарни ундириш бўйича судда ютиб чиққанди. “Ўзбектелеком” ҳам Humans катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келганини маълум қилган эди. Шу муносабат билан мавжуд қарздорликни ундириш ва келгусида компанияга зарарни камайтириш мақсадида тегишли судга даъво аризаси киритилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда хусусий клиникада вафот этган эркак бўйича клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:34

    Тошкентда хусусий клиникада вафот этган эркак бўйича клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида 12 ноябрь куни Судга-оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

    'Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди

    Суд жараёнида олинган 200 минг сўм пул далил сифатида давлат ҳисобига ўтказилган.

    'Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:50

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди

    2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони сезиларли ошган.

    '“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    “Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди

    Кўплаб шахсий сенсорлар нотўғри ўрнатилгани сабаб маълумотларда катта фарқ кузатилмоқда.

    'Жавоҳир Синдоров 4-турда Каруанани мағлуб этди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2025 21:15

    Жавоҳир Синдоров 4-турда Каруанани мағлуб этди

    Кейптаунда ўтаётган “Freestyle Chess Grand Slam” саралаш босқичида Жавоҳир Синдоров қора доналарда жаҳоннинг учинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлуб этди.