АсосийЖамият

Олий таълим вазирлиги судда ютқаздими?

Аввалроқ, Олий таълим вазирлиги “PROFI UNIVERSITY”га берилган лицензияни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган эди.

'Олий таълим вазирлиги судда ютқаздими?'ning rasmi

Олий таълим вазирлиги томонидан “PROFI UNIVERSITY”га юридик йўналиш бўйича берилган лицензия юзасидан келиб чиққан низога доир суд жараёни бўйича қарор эълон қилинди.

Аввалроқ Олий таълим вазирлиги 2025 йил 29 август куни соат 06:19 дан 09:53 гача license.gov.uz ахборот тизимида юзага келган техник носозлик сабабли, кўриб чиқиш муддати тугамаган айрим аризалар бўйича нодавлат олий таълим ташкилотларининг амалдаги лицензияларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги сўровлар талаб бузилган ҳолда тизим томонидан ижобий хулоса сифатида шакллантирилганини маълум қилган эди. Вазирлик мазкур ҳолатни техник хато деб баҳолаб, унинг сабабларини ўрганиш давом этаётганини билдирган.

Мазкур баёнотга жавобан Адлия вазирлиги тизимда ҳеч қандай носозлик кузатилмаганини, у кўрсатилган вақт оралиғида ҳам тўлиқ ишчи ҳолатда бўлганини маълум қилган.

Шундан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (аризачи сифатида) “PROFI UNIVERSITY” МЧЖга (жавобгар) нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун 2025 йил 29 августда берилган 996228-сонли лицензияни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган.

Аммо 2025 йил 24 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори билан вазирликнинг даъво талаби рад этилган.

Университет раҳбари Бектош Ҳатамов 10 декабрдаги аппеляция суди вазирлик фойдасига қарор қабул қилганини, иш энди тафтиш инстанциясида кўрилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар