АсосийЖиноят

Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

'Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

Маълум бўлишича, судланувчи 2024 йил ноябрда ишлаш мақсадида Россияга борган ва 2025 йил март ойида катта пул миқдори ваъда қилингани учун Россия армиясига ёлланган. Воронеж шаҳрида 10 кунлик ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Луганскдаги ҳарбий қисмга жойлаштирилган. У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Жангларнинг бирида Украина армияси дрони ҳужуми натижасида у оғир жароҳат олган. Кейин Москвада даволаниб, яна фронтга юборилган. Судланувчи у ердан қочиб, Қозоғистон орқали 2025 йил 4 август куни Ўзбекистонга қайтган.

Терговда ва телефондан топилган фотомаълумотлар орқали унинг жанговар ҳаракатларда қатнашгани тасдиқланди. Суд тиббиёт экспертизаси унда ўртача оғир тан жароҳатлар борлигини қайд этди.

Суд айбдорнинг айбини тан олгани, пушаймонлиги, аввал судланмагани ва соғлик ҳолатини инобатга олган ҳолда унга нисбатан енгиллаштирилган жазо қўллади.

Хукмга кўра, у ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 05.12.2025 08:14

    Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    'АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 04.12.2025 09:20

    АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

    У “энг хавфли” тоифадаги шахслар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда Нью-Жерсидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

    'Гулистондаги ошхонада газ портлаши ортидан 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 03.12.2025 11:54

    'Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.12.2025 08:13

    Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди

    Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони мансабдор танишлари орқали вилоят бошқармасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани, бунинг эвазига эса 2 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

    'Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 28.11.2025 19:17

    Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дорихона аниқланди

    Жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланди.