АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказиб 30 йиллиги билан табриклади.

'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари уни доимий бетарафликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, халқаро форум ишига муваффақиятлар тилади.

Музокаралар чоғида стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергетика вазири қиш мавсумига магистрал тармоқлар тайёр эмаслигини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 20:29

    Энергетика вазири қиш мавсумига магистрал тармоқлар тайёр эмаслигини маълум қилди

    2025 йилнинг ўзида тақсимлаш тармоқларига 2 трлн сўм маблағ ўзлаштирилади.

    'Ўзбекистон ва Парагвай Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 19:43

    Ўзбекистон ва Парагвай Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

    Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    '“Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 17:38

    “Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди

    Сантьяго Пенья 11–13 декабрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, унга ташриф давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда.

    'Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 17:33

    Покистонлик журналист Шавкат Мирзиёев ғоялари ҳақида китоб ёзди

    Асар Урду тилида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон томонидан бадиий-публисистика жанрида ёзилган.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 17:12

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк 12 декабрдан амал қиладиган янги валютa курсларини эълон қилди.

    'Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 16:37

    Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

    Вазирлик газ босимини меъёрга келтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини, чекловлар эса вақтинчалик эканини маълум қилди.