ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихоналардан бирига қарашли омборхонада тезкор текширув ўтказилди. Унда 1209 турдаги, умумий қиймати 38 млрд сўмлик дори воситалари мавжудлиги аниқланган.
Текширув натижаларига кўра, тахминан 20 млрд сўмлик дори воситалари халқаро GDP сертификатига эга эмаслиги ҳамда тегишли лицензиясиз сақланаётгани маълум бўлди. Шунингдек, 263,9 млн сўмлик 10 мингдан ортиқ қути дорининг яроқлилик муддати ўтган, айрим дорилар ва гель воситаларининг эса муддати қалбакилаштирилган.
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” хулосасига асосан, аниқланган дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган. Мазкур ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 186 пирим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






