АсосийЖамият

Туркистонда кўприк қулаб тушди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Келес дарёси устидаги кўприк қулаши сабаб ҳаракат вақтинча тўхтатилди.

'Туркистонда кўприк қулаб тушди'ning rasmi

18 декабрь куни Туркистон вилояти Келес туманига қарашли Қошқарота қишлоғида Келес дарёси устида жойлашган кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига таяниб, “Орда.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодисадан олдин кўприкда ёриқлар пайдо бўлгани сезилиб, хавфсизлик мақсадида транспорт ҳаракати тўхтатилган. Айни пайтда воқеа жойида фавқулодда вазиятлар хизмати, ички ишлар органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари иш олиб бормоқда.

Дастлабки хулосаларга кўра, кўприкнинг қулашига унинг узоқ йиллар давомида фойдаланилгани ва таянч устунлари остининг сув оқими таъсирида ювилиб кетгани сабаб бўлган. Кўприк ҳозирда фавқулодда тартибда таъмирланмоқда.

Айни вақтда ҳайдовчиларга Алпамыс ва Биртилек қишлоқ округлари орқали 10–15 километрли айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.

    'Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:59

    Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева

    Президент Администрацияси раҳбари Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги поликлиникада шароит йўқлигини танқид қилди.

    'Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:40

    Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

    Ушбу ҳодиса Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қатъий назоратга олинган.

    'Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди

    Рўйхатга сиёсат, молия, технология ва маданият соҳаларида глобал таъсирга эга етакчи аёллар киритилди.

    'Президент Японияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Президент Японияга жўнаб кетди

    Хўш, давлат раҳбари нега ушбу мамлакатга ташриф буюради?