Forbes'нинг 2025-йилги рейтингида биринчи ўринни Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард ҳамда Япония тарихидаги илк аёл бош вазир Санаэ Такаичи жой олди.
Шунингдек, рўйхатнинг юқори поғоналаридан Италия бош вазири Джоржия Мелони, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум, General Motors раҳбари Мери Барра ва AMD бош директори Лиза Су каби сиёсий ва бизнес етакчилар ҳам ўрин олди.
2025 йил рейтингида янги иштирокчилар ҳам бор. Улар орасида OpenAI молия директори Сара Фраяр, тадбиркор Ким Кардашиан, Намибиянинг илк аёл президенти Нетумбо Нанди-Ндайтва ҳамда Нетфлихънинг машҳур “К-поп жин овчилари” анимацион лойиҳаси яратувчилари қайд этилди.
Forbes рейтинги аёлларнинг глобал сиёсат, иқтисодиёт ва маданиятдаги таъсирини баҳолашда уларнинг ҳокимият доираси, молиявий қудрати, оммавий танилиши ва соҳадаги ролига асосланади.






