АсосийЖамият

Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

Ҳолат юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

'Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактаблардан бирида ўқувчилар жазо чораси сифатида мажбурий меҳнатга жалб этилгани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Қайд этилишича, туман аҳолиси орасидан фуқаро Ш.Н. тегишли идораларга мурожаат қилиб, мактаб директори ва айрим педагоглар томонидан ўқувчиларга дарахт оқлаш, ер суғориш, қор тозалаш каби ишлар мажбурий тарзда юклатилаётганини билдирган.

Мазкур мурожаат Болалар омбудсмани сўрови асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилган. Текширув давомида ушбу ишлар “тарбиявий жазо” сифатида амалга оширилгани маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолати юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми (меҳнатга мажбурлаш) билан маъмурий жарима жазоси қўлланган.

    Бошқа янгиликлар