АсосийЖамият

Тожикистондан олиб келинаётган 100 кгдан ортиқ наркотик модда “манзилга етолмади”

Самарқанд ва Сурхондарёда наркофурушлар қўлга тушди.

'Тожикистондан олиб келинаётган 100 кгдан ортиқ наркотик модда “манзилга етолмади”'ning rasmi

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Булунғур туманида яшовчи 28 ва 29 ёшли икки фуқаро Тожикистондан контрабанда йўли билан 79 кг 358 гр "опий" гиёҳвандлик моддасини олиб келиб, кейинчалик сотиш учун яширин жойга яширган.

Шунингдек, қўлга олинганлардан бирининг кўрсатмаси асосида далада яшириб қўйилган 1 кг 953 гр метамфетамин моддаси ҳам олинган.

Бошқа бир ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи икки нафар фуқаро ҳамда Турсунзода туманида яшовчи Тожикистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудига 30 кг 357 гр "опий" моддасини олиб кирмоқчи бўлган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.

Кўрсатилган шахслар маълум бир пул мукофоти эвазига тожикистонлик гиёҳвандфурушга тегишли бўлган ушбу гиёҳванд моддаларни белгиланган манзилга етказиб беришлари керак эди.

Тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддалар буюртмачиси - Денов шаҳрида яшовчи 39 ёшли шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.

    'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

    Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.

    'Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

    2025 йилда Туркияда 3 924 нафар ўзбекистонлик аёл турклар билан турмуш қурди.