АсосийДунё

Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган

'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

Канада Украинага қўшимча равишда 2,5 миллиард доллар миқдорида иқтисодий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Зеленский билан учрашув чоғида маълум қилди, дея ёзмоқда "zamon.uz". 

Марк Карнининг таъкидлашича, мазкур молиявий ёрдам Украинага Халқаро валюта жамғармаси (ИМФ), Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан қўшимча молиялаштириш жалб қилиш имконини беради ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлайди. “Бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беради”, — деди Канада бош вазири. 

Зеленский Канадага кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, Россияга нисбатан халқаро босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у Канада билан Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш масаласини ҳам муҳокама қилишини айтди. 

Аввалроқ Канада Украинага киберхавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида Таллинн механизми доирасида 92 миллион гривнадан ортиқ маблағ ажратиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.

    'Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда

    Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёльнинг рафиқаси Ким Кён Хи қимматбаҳо буюмлар ва пул эвазига давлат ишларига ноқонуний аралашганликда гумон қилинмоқда.

    'Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда

    Кучли бўрон автомобиль ва темир йўл транспортига ҳам таъсир кўрсатган. Электрда узилишлар кузатилмоқда.