АсосийДунё

АҚШ разведкаси: Украина Путин ёки унинг қароргоҳига дронлар билан ҳужум қилмаган

АҚШ разведка хизматлари Кремлнинг Украина Россия президенти Владимир Путинга ёки унинг Валдайдаги қароргоҳига дронлар билан ҳужум қилгани ҳақидаги даъволарини тасдиқламади.

'АҚШ разведкаси: Украина Путин ёки унинг қароргоҳига дронлар билан ҳужум қилмаган'ning rasmi

The Wall Street Journal манбаларига кўра, АҚШ разведка идоралари, жумладан Марказий разведка бошқармаси (CIA) Россия томони илгари сурган айбловлар бўйича ҳеч қандай ишончли далил топмаган. Нашр таъкидлашича, Кремл 29 декабрдан бери Украина томонидан гўёки Путин қароргоҳига дронлар билан ҳужум уюштирилганини иддао қилиб келмоқда, бироқ бу даъволарни тасдиқловчи материаллар тақдим этилмаган.

29 декабрь куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Валдайдаги қароргоҳга 91 та дрон билан ҳужум қилганини айтган эди. Ушбу баёнот ортидан бир қатор давлатлар Украина ҳаракатларини қоралаган, аммо орадан бир неча кун ўтишига қарамай, Россия томони ҳужум ҳақиқатан содир бўлганига оид далилларни очиқламади.

Украина президенти Володимир Зеленский эса мазкур айбловларни “Россиянинг навбатдаги ёлғони” деб атаб, Москва уларни Киевга янги зарбалар бериш учун баҳона сифатида ишлатмоқчи бўлаётганини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:15

    Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилади

    Янги сайланган мэр Зоҳран Мамдани 2026 йил 1 январь куни расман лавозимига киришади ва қасамёд маросимида Қуръондан фойдаланади.

    'Путин янги йил табригида урушга урғу берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:08

    Путин янги йил табригида урушга урғу берди

    Россия президенти Украинага қарши давом этаётган урушни алоҳида таъкидлади ва ҳарбийларни “қаҳрамонлар” деб атади.

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:04

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.

    '“Walt Disney” жаримага тортилди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 12:05

    “Walt Disney” жаримага тортилди

    Қомпания болалар махфийлигини ҳимоя қилиш қонунларини бузганликда айбланган.

    'Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 11:23

    Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

    Тожикистоннинг Хатлон вилоятида тўй кортежи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмди.

    'АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 09:55

    АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради

    АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати даврида хавфсизликни таъминлаш мақсадида дронларга қарши чора-тадбирларни кучайтириш учун 11 штат ҳокимиятига 250 миллион доллар ажратди.