АсосийЖамият

Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади.

'Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, шунингдек, Қуролли Кучлар фахрийларини байрам билан муборакбод этди.

Президент табригида Ватан ҳимояси каби шарафли ва масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этиб келаётган ҳарбийларга юксак ҳурмат ва эҳтиром изҳор этилди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллиги, тинчлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашда хизмат қилаётган ҳарбийларни она юртнинг ишончли посбонлари сифатида эътироф этди.

Мурожаатда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олиниб, уларнинг жасорати Ватан тарихида абадий қолиши таъкидланди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида Қуролли Кучларнинг ўрни муҳим экани, мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий армия жанговар салоҳиятини оширишга қаратилгани қайд этилди. "Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасида ҳарбий қудратни мустаҳкамлаш, бошқарув ва таъминот тизимларини такомиллаштириш ишлари давом эттирилаётгани айтилди.

Ҳар бир ҳарбий хизматчи халқ билан армия — бир тан-у бир жон эканини, унинг ортида 38 миллионлик халқ тоғдек таянч бўлиб турганини доимо ҳис этиши керак, — дейилади табрикда.

Президент ҳарбий хизматчилар бундан буён ҳам Ватан олдидаги муқаддас бурчини шараф билан адо этишига ишонч билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

    Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

    'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

    'Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:08

    Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ҳудудида давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.

    '“Akay city”да "дом" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:19

    “Akay city”да "дом" ёниб кетди

    Тошкент ФВБ ёнғин тафсилотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?

    Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ўз Қуролли Кучларини барпо этиб, суверенитет ва миллий хавфсизликнинг мустақил тизимини яратди.

    'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 16:34

    Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.