АсосийЖамият

Трампга берилган FIFA тинчлик мукофоти норозиликларга сабаб бўлмоқда

Халқаро футбол федерацияси ичида АҚШ президенти Дональд Трампга тинчлик мукофоти топширилгани ортидан жиддий эътирозлар пайдо бўлди.

'Трампга берилган FIFA тинчлик мукофоти норозиликларга сабаб бўлмоқда'ning rasmi

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) доирасида АҚШ президенти Дональд Трампга тинчлик мукофоти берилгани сабаб норозилик кайфияти кучайиб бормоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати қуръаси маросимида FIFA президенти Жанни Инфантино Трампга ташкилот тарихида илк бор таъсис этилган Тинчлик мукофотини топширган. Бироқ орадан кўп ўтмай АҚШ томонидан Венесуэла пойтахти Каракасга ҳарбий ҳужум уюштирилиб, мамлакат президенти Николас Мадуро қўлга олинган.

Шунингдек, Дональд Трамп Даниянинг Гренландия устидан суверенитетини тан олмаслигини маълум қилгани ва Куба “қулаш арафасида” эканини эълон қилгани ҳам танқидларга сабаб бўлган.

Нашр қайд этишича, FIFA мукофот қайси мезонлар асосида ва нима учун айнан Трампга берилгани бўйича батафсил тушунтириш бермаган. Ташкилот ичидаги юқори лавозимли манбалардан бири ушбу тақдирлаш маросими FIFA раҳбариятида жиддий хавотир уйғотганини ва бу ҳолат “чуқур шармандалик” сифатида қабул қилинганини айтган.

Шу билан бирга, FIFA расмийларидан бири 2026 йилги Жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш жараёни эндиликда “жуда нозик ва мураккаб” босқичга кирганини тан олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда алиментдан қарздор ота панжарадан ошиб қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:27

    Наманганда алиментдан қарздор ота панжарадан ошиб қочишга уринди

    Алиментдан 30 миллион сўм қарзи бўлган шахс қўлга олинаётган пайтда қочишга ҳаракат қилди.

    'Фарғонада ҳайдовчи ўзбошимчалиги оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    '“Ўзгидромет” қор кўчиши хавфи бўйича тезкор огоҳлантириш эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    “Ўзгидромет” қор кўчиши хавфи бўйича тезкор огоҳлантириш эълон қилди

    Республика тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

    'Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:27

    Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

    Тошкент вилояти Паркент туманидаги мактаб ўқувчиси араб тилидан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

    'Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43

    Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нуфузли халқаро мукофот совриндорларига ўз табриги ва муносабатини билдирди.

    'Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди

    Андалусияда содир бўлган поезд ҳалокати сабаб Испания бўйлаб уч кунлик расмий мотам ўтказилади.