АсосийЖамият

2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

'2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди'ning rasmi

Расмий маълумотларга асосан, ушбу кўрсаткичнинг катта қисми — 859 065 нафари якка туғилишларга тўғри келади.

Шу билан бирга, 19 976 ҳолатда эгизак чақалоқлар, 558 ҳолатда эса уч ва ундан ортиқ чақалоқлар дунёга келган.

Мутахассислар кўп болали туғилишлар улуши умумий туғилишлар сонида нисбатан кам бўлса-да, ушбу кўрсаткич демографик жараёнларда тиббий хизматлар ва перинатал ёрдам сифатининг аҳамиятини кўрсатишини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар