АсосийЖамият

Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради

Энди жасадни олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

'Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради'ning rasmi

Ўзбекистонда меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар вафот этган тақдирда уларнинг жасадини ватанга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар эндиликда давлат томонидан қопланади. Бу норма “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга киритилган янги қўшимча орқали белгиланди.

 

Мазкур тартибга кўра, меҳнат миграцияси даврида хорижда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келишни ташкил этиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ажратилади.

 

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июль куни қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган. Ҳужжат билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат миграциясида бўлган юртдошларнинг оила аъзоларини ортиқча молиявий юкдан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, жасадни ватанга қайтариш жараёнини молиявий жиҳатдан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми аниқ белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:28

    Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди

    Сохта билет сотиб олиб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

    'Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:20

    Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти

    “Олган билимим ва тўплаган тажрибаларим билан бўлишиш истагида яна она юртимга қайтдим”, - дейди Жамшид Авлоний.

    'Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:53

    Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди

    Ушбу фуқаро “ҳужра”да ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланди.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:07

    Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади

    7 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:50

    2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди

    Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган.

    'Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:37

    Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади

    Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.