АсосийДунё

Истанбулдаги черковга ҳужум бўйича уч шахсга икки марта умрбод қамоқ жазоси берилди

Истанбул оғир жиноятлар суди Сариер туманидаги Санта-Мария католик черковига уюштирилган террор ҳужуми бўйича икки тожикистонлик ва бир россияликни ҳар бири учун икки марта умрбод қамоқ ҳамда қўшимча 143 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

'Истанбулдаги черковга ҳужум бўйича уч шахсга икки марта умрбод қамоқ жазоси берилди'ning rasmi

“Т24” хабарига кўра, 2024 йил 28 январь куни содир бўлган ҳужумда ниқобли икки шахс ибодат вақтида черковга бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган. Оқибатда 52 ёшли Туркия фуқароси Тунжер Жиҳан ҳалок бўлган. Черков руҳонийсининг айтишича, ҳужумчилардан бирининг қуроли ишламай қолгани сабабли қурбонлар сони кўпайиб кетмаган.

Тергов маълумотларига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган. Ҳужумни бевосита амалга оширганлар сифатида тожикистонлик Амиржон Ҳоликов ва россиялик Давид Тандуев кўрсатилган. Улар бу ишни “Адам Абу-Даррар ал-Шишани” лақабли тожикистонлик Адам Ҳамирзаевнинг кўрсатмаси билан бажаргани айтилмоқда.

Суд уларни “Конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ағдаришга уриниш” ва “қотилликни оғирлаштирувчи шароитларда қасд қилиб ўлдириш” моддаларида айбдор деб топиб, ҳар бир модда бўйича умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, “қасд қилиб ўлдиришга уриниш” бўйича яна 143 йил қамоқ жазоси белгиланди.

Мазкур иш доирасида яна беш нафар Тожикистон фуқароси — Шамшулло Ражабов, Алишер Раҳимов, Фарруҳ Солиев, Абдулазиз Абдуллаев ва Расул Аҳмаджанов ҳам айбдор деб топилди. Уларга жами 101 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Иш бўйича яна икки шахс — Исминали Мирзоҳонов ва Эделхан Инажаев қуролли террор ташкилотига аъзоликда айбдор деб топилиб, ҳар бири 6 йил 3 ойга қамалди. Суд 31 нафар айбланувчини эса оқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камолов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камолов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Шавкат Мирзиёев атоқли давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Қаллибек Камоловнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

    'Трамп Нетаньяхуни Оқ уйда қабул қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:52

    Трамп Нетаньяхуни Оқ уйда қабул қилади

    Хўш, улар нимани муҳокама қилади?

    'Россияда мигрантлар учун янги солиқ ва даромад назорати жорий этилади'ning rasmi

    Дунё 10.02.2026 12:25

    Россияда мигрантлар учун янги солиқ ва даромад назорати жорий этилади

    Даромади тасдиқланмаган мигрантларнинг вақтинча яшаш муддати қисқартирилиши мумкин.

    'Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик юмшатилди'ning rasmi

    Дунё 10.02.2026 03:27

    Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик юмшатилди

    Афғонистонда қабул қилинган янги қоидаларга кўра, агар аёлга нисбатан калтаклаш оғир тан жароҳатларига олиб келмаган бўлса, эркак жавобгарликка тортилмайди.

    'Японияда Бош вазир Санаэ Такаичи бошчилигидаги партия ғалаба қозонди'ning rasmi

    Дунё 09.02.2026 08:10

    Японияда Бош вазир Санаэ Такаичи бошчилигидаги партия ғалаба қозонди

    8 февраль куни Японияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда Либерал-демократик партия парламентнинг қуйи палатасидаги 465 ўриндан 316 тасини қўлга киритди.

    'Исроил АҚШни Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 09.02.2026 05:12

    Исроил АҚШни Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

    Исроил Эрон баллистик ракеталар бўйича белгиланган “қизил чизиқ”дан ўтган тақдирда, Теҳронга қарши якка ҳолда ҳарбий зарба беришга тайёр эканини АҚШга маълум қилди.