Лавровнинг таъкидлашича, Россия ТИВ МДҲ давлатларига таълим соҳасида ҳамкорликнинг турли шаклларини таклиф этишга тайёр. У рус тилини янги халқаро ташкилотлар ва бошқа форматлар доирасида тарғиб қилиш истиқболли йўналиш эканини айтди.
Вазир МДҲ ҳудудида айрим ижобий силжишлар кузатилаётганини қайд этди. Жумладан, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташаббуси билан амалга оширилаётган Россия–Қирғизистон таълим лойиҳаси алоҳида таъкидланди. Лойиҳа мактаб ва олий таълим дастурларини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Маълум қилинишича, Бишкекда ушбу мавзуга бағишланган тадбир ўтказилган, яқин вақтда навбатдаги учрашув режалаштирилмоқда. Унинг якунлари бўйича хулосалар тайёрланиб, давлат раҳбарларига тақдим этилади.






