АсосийЖамият

Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди

Пешку туманидаги ошхоналарнинг бирида Инстаграм учун саҳналаштирилган видеода фуқаро оёғидан осиб қўйилган, “қассоб” ролидаги шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаб тургани акс этган.

'Бухорода машҳурлик учун одамни оёғидан осиб қўйишди'ning rasmi

Бухоро вилоятида ижтимоий тармоқларда “шов-шув” қилиш истаги яна бир бор жамоатчиликни ларзага солди. Пешку туманидаги ошхоналарнинг бирида Инстаграм учун саҳналаштирилган видеода фуқаро оёғидан осиб қўйилган, “қассоб” ролидаги шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаб тургани акс этган.

Қисқа вақт ичида тарқаб кетган бу тасвирлар одамлар орасида қаттиқ норозилик ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси билдиришича, ролик канал админи ва умумий овқатланиш шохобчаси эгалари ўзаро келишган ҳолда, мижозларни жалб қилиш ва ижтимоий тармоқда оммалашиш мақсадида тайёрланган.

Расмийларга кўра, ушбу “ҳайп” ортидан қилинган ҳаракатлар реклама ҳақидаги қонун талабларга ҳам, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ меъёрларига ҳам зид бўлган.

Тўпланган материаллар Пешку тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан айбдор деб топилди. Натижада уларга БҲМнинг 7 баробари миқдорида жарима тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:45

    Пенсия жамғармаси пенсионерларни огоҳлантирди

    Фирибгарлар ўзларини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништирмоқда.

    'Самарқандда ички аъзоларига қарийб 800 грамм опий яширган эр-хотин қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:34

    Самарқандда ички аъзоларига қарийб 800 грамм опий яширган эр-хотин қўлга тушди

    Сканер орқали ўтказилган кўрикда аёлнинг ички аъзоларига 3 дона ўрам, эркакнинг ички аъзоларига эса 4 дона ўрам яширилгани аниқланган.

    'Оздириши айтилган доридан сибутрамин аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Оздириши айтилган доридан сибутрамин аниқланди

    Аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган йирик партиядаги дори воситалари фош этилди.

    'Андижонда тадбиркорни ёлланма қотил орқали ўлдирмоқчи бўлган гуруҳ ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Андижонда тадбиркорни ёлланма қотил орқали ўлдирмоқчи бўлган гуруҳ ушланди

    Ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 2-қисми "п" банди (Одам ўлдиришга тайёргарлик кўриш ва уни содир этишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Фарғонадаги боғча 403 млн сўмлик газдан ўғринча фойдадангани фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    Фарғонадаги боғча 403 млн сўмлик газдан ўғринча фойдадангани фош бўлди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетаётган 2 аёл аэропортда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:20

    Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетаётган 2 аёл аэропортда ушланди

    Самарқанд аэропортида аёлларни жинсий эксплуатация қилиш учун Туркияга олиб кетишга уриниш фош этилди.