АсосийЖамият

Ўзбекистонда пенсионерлар учун муҳим ўзгариш: пенсиянинг бир қисми мажбурий сақлаб қолинади

Янги давлат дастурига кўра, пенсионерларнинг қарзлари учун ушланмалар қилинган тақдирда ҳам, уларнинг қўлида камида минимал истеъмол харажатлари миқдоридаги маблағ қолиши шарт бўлади.

'Ўзбекистонда пенсионерлар учун муҳим ўзгариш: пенсиянинг бир қисми мажбурий сақлаб қолинади'ning rasmi

16 февраль куни қабул қилинган 2026 йилги давлат дастурига мувофиқ, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш режалаштирилган.

Янги тартибга кўра, жарима, алимент, коммунал тўловлар ва бошқа мажбуриятлар учун ушланмалар амалга оширилгандан кейин ҳам пенсионер қўлида минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган маблағ қолиши керак. Ҳозир бу миқдор 669 минг сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, ойлик ушланмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. Мазкур ўзгартишларни ишлаб чиқиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зиммасига юклатилган.

Шунингдек, дастур доирасида жамғариб бориладиган п тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилган. 2026 йил сентябрига қадар фуқароларга пенсия ёшига етганда шахсий жамғарма ҳисобларидан маблағ олиш имконини берувчи ҳужжат ишлаб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар