АсосийДунё

Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

Хитойда кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди. Яна 20 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Табиий офат мамлакатнинг бир нечта провинцияларида катта талофатларга сабаб бўлган. Бу ҳақда CNA хабар берди.

Сўнгги кунларда Хитойнинг қатор ҳудудларида рекорд даражада ёғингарчилик кузатилган. Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб расмийлар мактаблардаги дарслар ва айрим муассасалар фаолиятини вақтинча тўхтатган. Шунингдек, офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча маблағ ажратиш ишлари бошланган.

“Синьхуа” агентлиги маълумотига кўра, Хунань провинциясида беш киши ҳалок бўлган, 11 киши эса бедарак йўқолган. Фақат битта уезднинг ўзида жала ёғиши ва тошқинлар 61,5 мингдан ортиқ аҳолига таъсир кўрсатган.

Жанубий Гуанси провинциясида эса қурбонлар сони 10 кишига етган. Хитой ОАВлари хабарига кўра, юк машинаси қирғоқдан тошиб чиққан дарёни кесиб ўтишга уринган вақтда кучли сув оқими транспорт воситасини оқизиб кетган.

Гуйчжоу провинциясида тўрт киши ҳалок бўлган бўлса, қидирув-қутқарув ишлари ҳануз давом этмоқда. Хубэй провинциясида эса сув тошқинлари уч кишининг ўлимига сабаб бўлган, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

Хитой ҳукумати жабр кўрган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш учун 120 миллион юань маблағ ажратган. Бундан ташқари, жиддий талофатлар кузатилган Гуйчжоу провинцияси учун қўшимча 30 миллион юань йўналтирилган.

Аввалроқ Хитойнинг жанубий ва марказий ҳудудларидаги кучли ёмғирлар кенг кўламли сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, камида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:30

    Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда

    Киев расмийлари Латвия пойтахти Ригани Россияга қарши операциялар учун ўз ҳудудидан фойдаланишга кўндиришга уринган.

    'АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 16:57

    АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади

    Трампнинг миграция сиёсати ортидан 145 минг бола ота-онасидан ажралди.

    'Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 04:17

    Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди

    Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.

    'US Open кубоги ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 13:54

    US Open кубоги ўғирлаб кетилди

    Бу ҳақда “TyC Sports” нашри хабар берди.

    'Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 05:14

    Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди

    Хитойнинг Гуанси провинциясида 18 май куни 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

    'Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 17.05.2026 07:11

    Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия Беларусьни урушга янада чуқурроқ жалб қилишга уринётгани ва бу масала юзасидан президент Александр Лукашенко билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.