АсосийЖИНОЯТ

Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди

Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

'Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспекцияси ходимларининг коррупцион ҳаракатлари фош этилди.

Маълум бўлишича, Бектемир тумани солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи маҳаллий тадбиркорга тегишли дўконда харидорга савдо чеки берилмагани юзасидан келиб тушган мурожаатни расмийлаштирмаслик ва ишни судга оширмаслик эвазига 4 миллион сўм талаб қилган. Ушбу маблағни инспектор орқали олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида мазкур инспектор жорий йил апрель ойида ҳам шу дўкон билан боғлиқ мурожаатни кўриб чиқмаслик эвазига 1,5 миллион сўм олгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар