АсосийДУНË

Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди

Исроил армияси Ғазо сектори шимолига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида “Ҳамас”нинг ҳарбий қанотига яқинда раҳбар этиб тайинланган Муҳаммад Одеҳ ўлдирилганини маълум қилди.

'Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди'ning rasmi

ЦАҲАЛ баёнотига кўра, операция “кўп ойлик разведка кузатуви ва тезкор ҳамроҳлик” асосида амалга оширилган. Ҳужум Ғазо шаҳрида ўтказилган.

Маълум қилинишича, Муҳаммад Одеҳ аввал “Ҳамас” разведка бошқармасига раҳбарлик қилган. Шу ой бошида ташкилот ҳарбий қанотининг аввалги етакчиси Изз ад-Дин ал-Ҳаддод ҳалок бўлганидан кейин у мазкур лавозимни эгаллаган эди.

Исроил Бош вазири девони Одеҳни 2023 йил 7 октябрь куни амалга оширилган ҳужумлар “меъморларидан бири” деб атаган.

“Одеҳни йўқ қилиш операцияси доирасида ЦАҲАЛ Ғазо шаҳридаги террористик инфратузилма объектларига зарба берди. Ушбу объектлардан Одеҳ ва ‘Ҳамас’ жангарилари фойдаланган”, дейилади Исроил армияси баёнотида.

    Бошқа янгиликлар