АсосийЖИНОЯТ

Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда миллиардлаб сўмлик ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди.

'Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари сақланаётган манзиллар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Фарғона ва Наманган вилоятларида катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди.

Фарғона шаҳрида 1987 йилда туғилган фуқаро “Газель” автомашинасида олиб келинган 778 миллион сўмлик дори воситаларини уйига тушираётган вақтда тўхтатилди. Кейинчалик унинг хонадондан яна 468 миллион сўмлик дори воситалари топилди.

Наманганда эса икки нафар фуқаро хориждан ноқонуний олиб кирилган дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган. Тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 32 мингдан зиёд қути дори воситалари мусодара қилинган.

Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар