АсосийЖиноят

900 дона “Keto coffee mix” сотаётган фуқаро ушланди

Маҳсулотини 6 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

'900 дона “Keto coffee mix” сотаётган фуқаро ушланди'ning rasmi

Андижон вилоятида таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган “Keto coffee mix” маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Марҳамат туманидаги савдо мажмуасида 1991 йилда туғилган фуқаро 900 дона “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Тергов давомида мазкур маҳсулотлар Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” ҳудудида жойлашган дўкондан харид қилингани аниқланган. Шундан сўнг ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1987 йилда туғилган шахсга тегишли дўкондан яна 480 дона “Keto coffee mix” маҳсулоти олинган.

Маълум қилинишича, мусодара қилинган жами 11 килограмм маҳсулот таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси борлиги аниқланган. Ушбу модданинг Ўзбекистон ҳудудида муомаласи тақиқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 11:13

    Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда миллиардлаб сўмлик ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди.

    'Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 11:09

    Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди

    Жиззах ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётган вақтда ушланди.

    'Тошкент вилоятида сув насоси ичига яширилган гиёҳванд модда фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 06:25

    Тошкент вилоятида сув насоси ичига яширилган гиёҳванд модда фош этилди

    Сув насоси ичига 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳванд модда яширилгани аниқланган.

    'Тошкент ва Наманганда гиёҳвандлик контрабандасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 05:53

    Тошкент ва Наманганда гиёҳвандлик контрабандасига чек қўйилди

    Трансмиллий жиноий уюшма ташкилотчиси ушланди.

    'Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 26.05.2026 02:54

    Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди

    Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.05.2026 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.