АсосийЖамият

Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

'Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди'ning rasmi

Наманган вилоятида давлат қарамоғидаги 521 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан ҳайитлик маблағлари ўтказилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу тўловлар Президентнинг Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлашга оид қарори асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат бўйлаб эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш чоралари кенгайтирилган.

Шунингдек, республика миқёсида 8 мингдан ортиқ етим болалар ҳамда ота-онасини йўқотган, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандларига ҳам 200 доллардан маблағ ўтказилиши белгиланган.

Наманганда эса мазкур дастур доирасида 521 нафар бола учун маблағлар тегишли омонат ҳисобварақларига йўналтирилган.

Таъкидланишича, хайр-саховат тадбирлари “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

    Президент фармонига мувофиқ, солиқ хизматлари босқичма-босқич электрон форматга ўтказилади.

    'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади'ning rasmi

    Жамият 29.05.2026 04:48

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади

    Бу ҳақда бош музокарачи Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

    'Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 17:23

    Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади

    Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этмоқда.

    'Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:45

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди

    Хонандалар Муниса Ризаева ва Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:10

    Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди

    Ўзбекистонда бир қатор санъат намояндалари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 14:15

    Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

    Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, амалий шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олган.