АсосийЖамият

Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади

Шу муносабат билан мутасаддиларга ҳар бир ҳудудда йил давомида шундай нуфузли тадбирларни ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

'Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда яқин йилларда маданият ва санъат соҳасида яратиладиган қўшилган қийматни ошириш орқали креатив иқтисодиёт ҳажмини 145 триллион сўмга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, бунинг учун соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилган, Креатив индустрия парки резидентлари учун алоҳида солиқ режими жорий қилинган. Айни пайтда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ва Нукус шаҳрида йирик креатив парклар қурилиши бошланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида сентябрь ойида фаолият бошлайдиган Замонавий санъат маркази ёшлар учун янги ижодий майдон вазифасини ўтайди.

Йиғилишда миллий маҳсулотларда замонавий дизайн элементларини кенгайтириш мақсадида ҳунармандларни халқаро кўргазмаларга фаол жалб қилиш зарурлиги таъкидланди. Бу борада Европа, АҚШ, Жанубий ва Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ давлатларида ўтказиладиган кўргазмалар сони оширилади.

Президент маданият ва санъат халқлар ўртасидаги муҳим кўприк эканини таъкидлади. Мисол сифатида Наманганда 24 май куни бошланган Гуллар фестивалига шу кунга қадар 1,5 миллион нафар сайёҳ ташриф буюргани ва тадбир Гиннесс рекордлар китобига киритилгани қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга ҳар бир ҳудудда йил давомида шундай нуфузли тадбирларни ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда маданият ва санъат соҳасидаги таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Эндиликда умумтаълим мактабларида мусиқа, тасвирий санъат ва технология фанлари «арт» ўқув дастури асосида ўқитилади. Ушбу дастур ўқувчиларда креатив фикрлаш, жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантириш, эстетик дид, эмоционал интеллект ва инновацион тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилади.

Президент топшириғига кўра, янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир вилоятдаги 10 тадан умумтаълим мактабида мазкур йўналиш тажриба тариқасида жорий этилади.

Дастур доирасида бошланғич синф ўқувчилари расм, мусиқа ва ўйинлар орқали ижодга жалб этилади. 5–7-синфларда жамоавий ижод ва эркин фикрлаш, 8–9-синфларда дизайн, графика ва сунъий интеллект асосида лойиҳалар ишлаб чиқиш, 10–11-синфларда эса уларни тайёр маҳсулотга айлантириш кўникмалари ўргатилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.

    'Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

    'Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:07

    Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:43

    Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди

    2–5 июнь кунлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кучли ёмғирлар сабаб сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди'ning rasmi

    Жамият 30.05.2026 15:51

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

    Давлат қарзининг 85 фоизини ташқи, 15 фоизини эса ички қарз ташкил этмоқда.