АсосийЖамият

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган.

'Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 2 июнь куни эрталаб Навоий шаҳридаги кўп қаватли турар жой биноларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 04:19 да “112” ягона диспетчерлик хизматига Навоий вилоятининг Навоий шаҳри, “Кимёгар” маҳалласидаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган. Қутқарувчилар воқеа жойига соат 04:23 да етиб борган. Ёнғин соат 04:35 да қуршаб олиниб, соат 05:35 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўп қаватли уйнинг 9-қаватида жойлашган 8 та хонадоннинг тахминан 300 квадрат метр майдондаги том қисми, шифтлари ва ички қисми ёнган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:20

    Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

    'Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:22

    Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид

    Алишер Қодиров мактабгача тайёрлов курслари ҳамда мактабнинг бошланғич синфларида таълимни она тилидан бошқа тилда олиб бориш масаласига кескин муносабат билдирди.

    'Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:50

    Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди

    Тадбирда Буюк Британиянинг "1001 Inventions" ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам иштирок этди.

    'Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:36

    Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди

    Улар давлат хавфсизлигига таҳдид солган шахслар сифатида баҳоланган.

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.