АсосийЖАМИЯТ

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни мазкур ҳолат юзасидан Бош консулхонага хабар келиб тушган. Шундан сўнг Туркиянинг ваколатли ташкилотлари билан ҳамкорликда зарур ишлар бошланган.

Ҳозирда марҳуманинг яқинларига жасадни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда бошқа консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича амалий кўмак кўрсатилмоқда.

Бош консулхона маълумотига кўра, воқеа юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Сакаря вилоятидаги алюминий заводида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Туркияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Нодира Қодирова иши қайта кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар