АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қиз ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда “Zamon” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 10 февраль куни Темирйўлчилар маҳалласида содир бўлган. Вояга етмаган қиз укаси билан велосипед учиб юрган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган автомобилга урилган ва қатнов қисмига йиқилган.

Шундан сўнг шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси уни босиб кетган. Оқибатда қиз олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Судда аниқланишича, 26 ёшли ҳайдовчи аввал ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган. Шунингдек, ҳодиса содир бўлган ҳудудда юк машиналари ҳаракати тақиқланган бўлишига қарамай, у мазкур йўлдан фойдаланган.

Суд ҳайдовчини одам ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбдор деб топди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд қарорига кўра, судланувчи жабрланувчи томонга 20 миллион сўм моддий ва 120 миллион сўм маънавий зарар тўлаб бериши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:44

    Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди

    Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

    'Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:06

    Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди

    Жиноятда гумонланаётган шахс вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида инспектор бўлиб ишлагани аниқланди.

    'Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 06.06.2026 16:22

    Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди

    Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

    'Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 06.06.2026 13:29

    Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди

    Ҳодиса ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.