АсосийДУНË

Исроил ҳарбийлари 7 ойлик чақалоқни отиб ўлдирди

Ўқ чақалоқнинг юзига теккан ва бошига шикаст етказган, ҳамда отасининг бармоғи яраланган.

'Исроил ҳарбийлари 7 ойлик чақалоқни отиб ўлдирди'ning rasmi

Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳил ҳудудида 7 ойлик чақалоқ отиб ўлдирди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган чақалоқнинг исми Сам Фаҳд Абу Ҳайкал бўлиб, ҳодиса Хеврон шаҳри жанубидаги Тел Румейда ҳудудида содир бўлган. Чақалоқнинг ота-онаси ҳам жароҳат олган.

Исроил Мудофаа армияси баёнотида ҳарбийлар улар томон тез ҳаракатланаётган автомобилни хавф сифатида қабул қилгани ва шу сабаб машинaга бир неча ўқ узгани айтилган.

Армия маълумотига кўра, воқеа оқибатида 3 нафар фаластинлик жароҳатланган ва улар тиббий ёрдамга етказилган. Ҳодиса бўйича текширув бошлангани ҳамда “бегуноҳ инсонларга етган зарар учун афсус” билдирилган.

Чақалоқнинг буваси “Reuters”га берган интервьюсида оила йўлда Исроил ҳарбий техникаси ва аскарларини кўриб, автомобилни тўхтатганини айтган. Унинг сўзларига кўра, дастлаб огоҳлантирувчи ўқлар деб ўйланган, кейин эса ҳақиқий ўқ узилган.

Унинг таъкидлашича, ўқ чақалоқнинг юзига теккан ва бошига шикаст етказган, онасининг юзи ҳам жароҳатланган. Отасининг бармоғи яраланган, онаси эса шифохонада даволанмоқда.

Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан бошланган Ғазо урушигача Ғарбий Соҳилда 1000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Шундан бери Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 70 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Толибон аёллар кийиниши бўйича янги чекловларни жорий қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 15:12

    Толибон аёллар кийиниши бўйича янги чекловларни жорий қилди

    Ҳужжатда рўмолсиз, юзи очиқ ҳолда кўчага чиққан аёллар ахлоқ назоратчилари томонидан ушланиши ва қамоққа олиниши мумкинлиги қайд этилган.

    'Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:08

    Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди

    Иштирокчилар ҳукуматни ёшлар муаммоларига эътибор қаратишга чақиришди.

    'Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?'ning rasmi

    ДУНË Бугун 07:29

    Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?

    Арманистон Москва томонидан иқтисодий босим кучайган шароитда Ғарб билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

    'Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:32

    Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда

    Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3600 кишига етди

    'Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 15:32

    Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда

    Эбола эпидемияси 1976 йилдан буён қайд этилган тўртинчи энг йирик касаллик тарқалиши эканини маълум қилди.

    'Путин Зеленский билан учрашувни рад этди'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 12:29

    Путин Зеленский билан учрашувни рад этди

    Путин “қуруқ гаплар билан вақт йўқотиш”га ҳожат йўқлигини таъкидлади.