АсосийДУНË

Россия Чернобилдаги ядровий инфратузилмага ҳужум қилди

Зеленскийнинг айтишича, объектга “Shahed” русумидаги дрон зарба берган.

'Россия Чернобилдаги ядровий инфратузилмага ҳужум қилди'ning rasmi

Россиянинг учувчисиз учиш аппарати Чернобилдаги ишлатилган ядровий ёнилғини сақлаш объектига зарба берди. Бу ҳақда Украинанинг “Энергоатом” компанияси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 7 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Зарба оқибатида контейнерларни қабул қилиш биноси қисман вайрон бўлган. Бироқ ушбу бинода ҳужум вақтида ишлатилган ядровий ёнилғи сақланмагани қайд этилди.

Ҳодиса жойида 40 квадрат метр майдонда ёнғин чиққан. Ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ ва объект атрофидаги радиация даражаси меъёрдан ошмаган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, объектга “Shahed” русумидаги дрон зарба берган. У мазкур объект муҳим инфратузилма ҳисобланишини таъкидлади.

Зеленскийга кўра, ҳодиса юзасидан халқаро ҳамкорларга маълумот берилмоқда. У радиация фонида ўзгариш қайд этилмаганини айтган бўлса-да, Россиянинг ҳаракатларини кескин танқид қилди.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса Москва томонидан ядро хавфсизлигига таҳдидлар давом этаётганини билдириб, халқаро ҳамжамиятни Россияга нисбатан босимни кучайтиришга чақирди.

Россия расмийлари ҳозирча мазкур ҳодиса бўйича расмий изоҳ бермаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Толибон аёллар кийиниши бўйича янги чекловларни жорий қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 15:12

    Толибон аёллар кийиниши бўйича янги чекловларни жорий қилди

    Ҳужжатда рўмолсиз, юзи очиқ ҳолда кўчага чиққан аёллар ахлоқ назоратчилари томонидан ушланиши ва қамоққа олиниши мумкинлиги қайд этилган.

    'Исроил ҳарбийлари 7 ойлик чақалоқни отиб ўлдирди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:21

    Исроил ҳарбийлари 7 ойлик чақалоқни отиб ўлдирди

    Ўқ чақалоқнинг юзига теккан ва бошига шикаст етказган, ҳамда отасининг бармоғи яраланган.

    'Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:08

    Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди

    Иштирокчилар ҳукуматни ёшлар муаммоларига эътибор қаратишга чақиришди.

    'Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?'ning rasmi

    ДУНË Бугун 07:29

    Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?

    Арманистон Москва томонидан иқтисодий босим кучайган шароитда Ғарб билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

    'Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:32

    Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда

    Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3600 кишига етди

    'Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 15:32

    Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда

    Эбола эпидемияси 1976 йилдан буён қайд этилган тўртинчи энг йирик касаллик тарқалиши эканини маълум қилди.