АсосийЖАМИЯТ

1-синфга қабул 20 июндан бошланади

6 ёшли болалар учун эса мактабгача тайёрловнинг мажбурий бир йиллик гуруҳлари фаолият юритади.

'1-синфга қабул 20 июндан бошланади'ning rasmi

Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 2026/2027 ўқув йили учун мамлакат бўйича 795 мингдан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Қабул жараёнлари бу йил ҳам анъанага кўра икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич 20 июндан 31 июлга қадар давом этади. Ушбу даврда аризалар боланинг яшаш манзилига бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул қилинади.

Иккинчи босқичда эса микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул жараёнлари ташкил этилади. Бунда ўқувчиларни қабул қилиш мактабларда мавжуд бўш ўринлар ҳамда таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Вазирлик таъкидлашича, "Таълим тўғрисида"ги қонун талабларига мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Шу сабабли 2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинадиган болалар 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган бўлиши лозим.

6 ёшли болалар учун эса мактабгача тайёрловнинг мажбурий бир йиллик гуруҳлари фаолият юритади.

Қайд этилишича, мактабларга онлайн қабул жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламент асосида амалга оширилади.

Масъуллар ота-оналарга қабул жараёнлари бошланиши арафасида зарур ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйиш ҳамда расмий ахборот манбаларини кузатиб боришни тавсия этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:12

    Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда

    Ҳозирча воқеа айнан қачон содир бўлгани расман маълум қилинмаган.

    'Ўзбекистон МТЖ бугун Нидерландияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:30

    Ўзбекистон МТЖ бугун Нидерландияга қарши майдонга тушади

    Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Нидерландия миллий терма жамоасига қарши учрашувни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошлайди.

    'Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:55

    Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади

    Мернинг айтишича, у раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ҳам оила ва иш ўртасида мувозанатни сақлаши мумкинлигини кўрсатишни истайди.

    'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 17:39

    Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди

    Лойиҳа доирасида жами 29 та туннель, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.