АсосийДУНË

Россияда Путин хавфсизлиги учун мўлжалланган махсус камералар тизими вақтинча ўчирилди

Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар яратаётган бўлса-да, давлат раҳбарлари ва стратегик аҳамиятга эга шахсларни ҳимоя қилиш вазифасини янада

'Россияда Путин хавфсизлиги учун мўлжалланган махсус камералар тизими вақтинча ўчирилди'ning rasmi

Россия хавфсизлик хизматлари Президент Владимир Путин ва унинг яқин атрофидаги юқори мартабали мансабдорларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган махсус видеокузатув тизимининг бир қисмини вақтинча ўчириб қўйган. Бу ҳақда Zamon.uz нашри вазиятдан хабардор икки манбага таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, қарор Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга нисбатан эҳтимолий таҳдидлар муҳокама қилинган даврда қабул қилинган. Россия махсус хизматлари замонавий видеокузатув тизимлари орқали юқори мартабали шахсларнинг ҳаракатланиши ва жойлашуви аниқланиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Манбалардан бирининг айтишича, мазкур тизим Москва шаҳар бўйлаб ўрнатилган тахминан 300 мингта кузатув камерасидан алоҳида фаолият юритади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан у интернет тармоғидан узилиб, қўшимча аудит ва техник текширувдан ўтказилган. Кейинчалик тизим қайта ишга туширилган.

Бундай чораларга Исроил разведка хизматлари Эрон ҳудудидаги видеокузатув тизимларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган. Нашр манбаларига кўра, юқори мартабали шахсларнинг ҳаракатланишини кузатиш учун йўл камералари орқали йиғилган катта ҳажмдаги видеоёзувлар таҳлил қилинган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков нашрнинг бу борадаги саволларига изоҳ бермаган. Шу билан бирга, Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников аввалроқ ҳудудий хавфсизлик идоралари раҳбарларини замонавий видеокузатув тизимларининг эҳтимолий заифликлари ҳақида огоҳлантиргани айтилмоқда.

Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект ва видеоаналитика технологияларининг ривожланиши инсонларнинг ҳаракат йўналиши, учрашувлари ва маршрутларини аниқлаш имкониятларини кенгайтирган.

Шунингдек, нашр билан суҳбатлашган украиналик мустақил хакерлардан бири Москва ва Кремль атрофидаги айрим камералар ҳануз фаол эканини ҳамда уларга нисбатан мунтазам киберҳужумлар уюштирилаётганини иддао қилган.

Қайд этишича, замонавий видеоаналитика тизимлари маълум бир ҳолатларни матнли сўровлар орқали қидириш имконини беради. Масалан, “икки киши сумка алмашмоқда” ёки “бир автомобил қисқа вақт ичида бир ҳудуддан бир неча марта ўтган” каби ҳолатларни автоматик аниқлаш мумкин.

Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар яратаётган бўлса-да, давлат раҳбарлари ва стратегик аҳамиятга эга шахсларни ҳимоя қилиш вазифасини янада мураккаблаштирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусийлар апрелдан бери илк бор Исроилга ракета учирганини маълум қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:53

    Ҳусийлар апрелдан бери илк бор Исроилга ракета учирганини маълум қилди

    Ҳусийлар қуролли кучлари тарқатган баёнотда Қизил денгизда Исроил кемалари ҳаракатланишига тўлиқ тақиқ жорий этилгани ҳам маълум қилинган.

    'Анқарада ота 3 ёшли қизини гаровга олиб, деразадан ташлаб юбориш билан таҳдид қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:43

    Анқарада ота 3 ёшли қизини гаровга олиб, деразадан ташлаб юбориш билан таҳдид қилди

    Xотини билан жанжаллашиб қолган эркак 3 ёшли қизини пичоқ билан гаровга олган.

    'Филиппиндаги кучли зилзила қурбонлари сони 19 кишига етди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:39

    Филиппиндаги кучли зилзила қурбонлари сони 19 кишига етди

    Табиий офат натижасида 200 нафардан ортиқ киши жароҳат олган.

    'Филиппинда 7,8 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:32

    Филиппинда 7,8 магнитудали зилзила юз берди

    Маҳаллий ҳокимият аҳолини қирғоқбўйи ҳудудларини тарк этиб, баландроқ жойларга кўчишга чақирди.

    'Арманистонда парламент сайловлари якунланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 02:32

    Арманистонда парламент сайловлари якунланди

    Ҳозирча овозларни санаш жараёни давом этмоқда.

    'Россия Чернобилдаги ядровий инфратузилмага ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË 07.06.2026 16:22

    Россия Чернобилдаги ядровий инфратузилмага ҳужум қилди

    Зеленскийнинг айтишича, объектга “Shahed” русумидаги дрон зарба берган.