АсосийДУНË

Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди

Айни пайтда Эрон томони расмийлари мазкур баёнот юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган.

'Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ҳудудидаги нишонларга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет маълум қилди.


Унинг айтишича, Америка ҳарбийлари тун давомида Эронга тегишли объектларга зарбалар беришни давом эттиради. Хегсет мазкур операциялар Президент Трампнинг топшириғи асосида амалга оширилаётганини билдирган.


“АҚШ Эронга қаттиқ зарба беради”, деган Пентагон раҳбари.


Унинг таъкидлашича, ҳарбий амалиётларнинг асосий мақсадларидан бири Теҳронни музокаралар столига қайтаришдан иборат.
Хегсет Вашингтон Эронга нисбатан босимни кучайтириш орқали минтақадаги хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатларни чеклашни кўзлаётганини ҳам қайд этган.


Айни пайтда Эрон томони расмийлари мазкур баёнот юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган.


Сўнгги кунларда Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётгани кузатилмоқда. АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик фонида халқаро ҳамжамият томонларни вазминликка чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:55

    Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.

    'Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди'ning rasmi

    ДУНË 10.06.2026 12:51

    Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди

    Global Peace Index’нинг 2026 йилги ҳисоботига кўра, Исландия дунёдаги энг хавфсиз давлат сифатида яна биринчи ўринни эгаллади.

    'Эрон АҚШ зарбаларига жавоб қайтарди'ning rasmi

    ДУНË 10.06.2026 04:35

    Эрон АҚШ зарбаларига жавоб қайтарди

    Американинг 21 та ҳарбий нишони ҳужумга учраган.

    'Нетаньяху Трампга қаршими?'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 10:01

    Нетаньяху Трампга қаршими?

    BBC мухбири айнан шу савол билан АҚШ раҳбарига юзланди.

    'Эронда кўллар қуриб битяпти'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 09:05

    Эронда кўллар қуриб битяпти

    Мамлакат аҳолиси 31 минг қишлоқни бутунлай ташлаб кетган.

    'Италия прокуратураси Исроил вазири Итамар Бен-Гвир устидан тергов бошлади'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 05:40

    Италия прокуратураси Исроил вазири Итамар Бен-Гвир устидан тергов бошлади

    Рим прокуратураси тергови Бен-Гвирнинг фаоллар Исроилнинг Ашдод портида сақланган вақтдаги ҳаракатларига қаратилган.