АсосийЖАМИЯТ

Тайланд тахти ворисларидан бири бўлган малика вафот этди

Қироллик саройи маълум қилишича, малика билан видолашув ва дафн маросимлари давлат даражасида ўтказилади.

'Тайланд тахти ворисларидан бири бўлган малика вафот этди'ning rasmi

Тайланд қироли Маха Важиралонгкорннинг қизларидан бири, малика Бажракитиябха 11 июнь куни кечқурун вафот этди. Бу ҳақда Қироллик саройи маълум қилди.

Билдирилишича, малика соғлиғининг кескин ёмонлашиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. У сўнгги қарийб тўрт йил давомида кома ҳолатида бўлган.

Малика Бажракитиябха 2022 йил декабрь ойида Накхон Ратчасима вилоятига ташриф буюрган вақтда юрак билан боғлиқ хасталик туфайли ҳушидан кетган. Шундан сўнг у вертолёт орқали Бангкок шаҳрига олиб келиниб, шифохонага ётқизилган эди.

Қироллик саройи маълумотига кўра, кейинги йилларда унинг аҳволи қорин бўшлиғи инфекцияси, колит, қон босимининг пасайиши, юрак ритмининг бузилиши ҳамда қон ивиши билан боғлиқ муаммолар сабаб янада оғирлашган.

Халқ орасида “Малика Па” номи билан танилган Бажракитиябха 1978 йил 7 декабрь куни ўша вақтдаги валиаҳд шаҳзода Маха Важиралонгкорн ва унинг биринчи рафиқаси малика Соамсавали оиласида туғилган.

У АҚШдаги Cornell University университетида ҳуқуқ соҳасида таҳсил олган бўлиб, магистр ва докторлик даражаларини қўлга киритган. 2006–2011 йилларда Тайланд Бош прокуратураси тизимида ҳуқуқшунос сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, 2012–2014 йилларда Тайланднинг Австрия, Словения ва Словакиядаги элчиси лавозимида ишлаган. Кейинчалик эса прокуратура тизимига қайтган.
Малика қамоқдаги аёллар, айниқса ҳомиладор маҳкумалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган хайрия ташаббуслари билан ҳам танилган.

2017 йилда у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси томонидан Жануби-Шарқий Осиёда қонун устуворлиги масалалари бўйича эзгу ният элчиси этиб тайинланган.

2021 йилда эса малика ҳарбий хизматга ўтиб, генерал ҳарбий унвонига сазовор бўлган ҳамда Қироллик хавфсизлик қўмондонлиги штаби бошлиғи сифатида хизмат қилган.

Бажракитиябха Тайланд қироли Маха Важиралонгкорннинг расмий мақомга эга бўлган ва мамлакат Конституциясига мувофиқ тахт вориси бўлиш ҳуқуқига эга уч нафар фарзандидан бири эди.

Қироллик саройи маълум қилишича, малика билан видолашув ва дафн маросимлари давлат даражасида ўтказилади. Шунингдек, мамлакатда миллий мотам эълон қилиниши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда нарколаборатория ташкил этганларга нисбатан жазо кучайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:57

    Ўзбекистонда нарколаборатория ташкил этганларга нисбатан жазо кучайтирилди

    11 июнь куни имзоланган қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

    'Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 66,9 трлн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:54

    Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 66,9 трлн сўмдан ошди

    Мутахассислар қайд этишича, мамлакатда ички ва ташқи логистика, йўловчи ҳамда юк ташиш хизматларига бўлган талабнинг ўсиши транспорт соҳаси ривожланишида муҳим омил бўлиб қолмоқда.

    'Ариана Гранде Оқ уйга ўз қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:19

    Ариана Гранде Оқ уйга ўз қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади

    Маълум қилинишича, Оқ уйнинг TikTok саҳифасида миграция сиёсатига бағишланган видеоролик эълон қилинган.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ наркотик модда олиб келаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:25

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ наркотик модда олиб келаётган шахслар ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:54

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

    Мутасаддилар аҳолини ҳаво маълумотларини кузатиб бориш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

    'Тошкентда бир нечта автомобилни уриб кетган Cobalt ҳайдовчиси ўқ узиб тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:32

    Тошкентда бир нечта автомобилни уриб кетган Cobalt ҳайдовчиси ўқ узиб тўхтатилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.