АсосийЖАМИЯТ

Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишлар билан суд ишларини ҳал этиш жараёнига ноқонуний аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари янада аниқлаштирилмоқда. Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

Қайд этилишича, мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончни ошириш ҳамда суд тизимини янада шаффоф қилиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, амалиётда айрим ҳолатларда суд фаолиятига ташқи таъсир ва аралашув ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу сабабли, янги қонун билан Жиноят кодексида суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик нормалари аниқ ва қатъий тарзда белгиланмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартишлар киритилиб, суд биноларида тартибни бузиш ва судга нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари учун маъмурий чоралар кучайтирилмоқда.

Муҳокамалар давомида қайд этилишича, қонун лойиҳаси аввал Қонунчилик палатасига қайта ишлаш учун юборилган бўлиб, келиб тушган эътирозлар асосида такомиллаштирилган. Ҳужжатда асосан суд мустақиллигини таъминлашга қаратилган нормалар сақлаб қолинган.

Сенаторлар мазкур қонунни маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд аппаратида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Олий суд таркибида Комплаенс назорат хизмати ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:29

    Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

    Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:31

    Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

    'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:52

    Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

    Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

    'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.