АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади

Президент ўз табригида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва халқлар фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.

'Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни мамлакатнинг миллий байрами — Россия куни муносабати билан самимий табриклади.

Давлат раҳбарининг табрик мактубида ушбу сана Россия халқининг бой маънавий мероси, миллий қадриятлари ҳамда тараққиёт ва юксалиш сари интилишини ўзида мужассам этиши таъкидланган.

Шунингдек, мактубда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, савдо-иқтисодий, ҳудудлараро ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилган. Хусусан, яқинда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар мамлакатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг мустаҳкамлигини яна бир бор намоён этгани билдирилган.

Президент ўз табригида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, халқлар фаровонлиги йўлида кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Маълумот ўрнида, 1990 йил 12 июнь куни РСФСР халқ депутатлари қурултойи томонидан "Россиянинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларация" қабул қилинган. Мазкур сана мамлакат мустақиллиги ва замонавий давлатчилик тарихида муҳим босқич сифатида эътироф этилади. Илк бор 1992 йилдан нишонлана бошланган байрам дастлаб "Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган кун" деб аталган бўлса, 2002 йилдан эътиборан расман "Россия куни" номи билан нишонланиб келинмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади'ning rasmi

    СИËСАТ 13.06.2026 11:05

    Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

    Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.