Сан-Францискодаги “Бэй Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Швейцария 17-дақиқада Брель Эмболо томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқди. Қатар эса учрашувнинг қўшимча дақиқаларида Бўалем Ҳуҳи киритган гол билан мағлубиятдан қутулиб қолди.
Қайд этилишича, мазкур пенальти жорий жаҳон чемпионатида белгиланган илк 11 метрлик жарима зарбаси бўлди.
Гуруҳнинг бошқа учрашувида Канада ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Шу тариқа, гуруҳдаги барча жамоалар ҳисобида биттадан очко мавжуд.
Кейинги турда Швейцария Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушса, Қатар Канада билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати 19 июль куни якунланади. Турнир тарихида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этмоқда.






